«Барселона» ва Лондоннинг «Тоттенҳэм» клублари «Бенфика» ҳужумчиси Вангелис Павлидиснинг трансферига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур Daily Briefing манбасига таяниб хабар берди.
Манбага кўра, 27 ёшли юнон ҳужумчиси учун эҳтимолий трансфер қиймати 100 млн еврога баҳоланмоқда. Павлидиснинг «Бенфика» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
Павлидис Португалия клубида 2024 йил июлидан буён тўп тепмоқда. У ушбу мавсумда мамлакат чемпионатининг 7 та баҳсида майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчи голларининг иккитасини пеналтидан киритган.
Маълумот учун, Павлидис аввал Грециянинг «Вулверҳэмптон», «Зволе», «Виллем II» ҳамда Германиянинг «Бохум» клублари тизимида фаолият олиб борган.