Бугун
10
Ўзбек

Суперлига. «Нефтчи» Фарғонада «Хоразм»ни енга олмади

Футбол
7 октябр, 11:54
    84
Тур сенсация билан бошлади.
Суперлига. «Нефтчи» Фарғонада «Хоразм»ни енга олмади
Фото: Нефтчи ПФК
07.10.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Нефтчи Нефтчи 2 : 2 Хоразм Хоразм

Суперлигада 23-тур учрашувларига старт берилди. «Нефтчи» ўз майдонида «Хоразм»ни қабул қилди. Голларга бой кечган беллашув 2:2 ҳисобида якунланди.

Дастлаб 8-дақиқада Рафаэл Тавареш ҳисобни очди. 25-дақиқада Стипе Перица мувозанатни тиклади. Танаффус олдидан бразилиялик футболчи дублни расмийлаштирди. 62-дақиқада Жамшид Искандеров фарғоналикларнинг 2-голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, «Нефтчи» 52 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Урганч клуби эса 22 очко тўплаб, 14-поғонада бормоқда.

Суперлига. 23-тур
Нефтчи – Хоразм 2:2
Голлар:
Рафаэл Тавареш, 8 (0:1), Стипе Перитса, 25 (1:1), Рафаэл Тавареш 36 (1:2), Жамшид Искандеров, 62 (2:2)
Нефтчи: 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икром Алибоев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев (34.Фарруҳ Сайфиев, 74), 7.Аброр Исмоилов, 9.Хуршид Ғиёсов (8.Владимир Йовович, 46), 10.Жамшид Искандеров, 15.Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 18.Стипе Перица (32.Зоран Марушич, 74), 22.Алишер Одилов (11.Асилбек Жумаев, 74), 52.Коффи Коуао.
Хоразм: 77.Умиджон Эргашев, 5.Аббос Отахонов, 9.Сардор Азимов, 10.Рафаэль Тавареш, 13.Элзио Лоҳан (8.Нодир Абдухолиқов, 75), 15.Диёр Ортиқбоев, 22.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 88.Аброр Хўсинов, 94.Рустамжон Абдуҳамидов (79.Азиз Ахроров, 68), 96.Рафаэль Сабино (6.Нуржаҳон Музаффаров, 68).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нефтчи Нефтчи
  • Хоразм Хоразм
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

84 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар