«Андижон» клуби жамоанинг ҳужумкор вингери Азиз Турғунбоевнинг ҳолати ҳақида маълумот берди.
«Икки кун олдин умумий машғулотда Азиз Турғунбоевнинг чап оёғи жароҳатланди. Бу ҳақида ўша куни хабар бериб ўтгандик. Клуб шифокори Олимжон Неъматов эса футболчининг жароҳати бўйича клуб матбуот хизматига маълумот берди.
Унга кўра, ултратовуш текшириш жараёнида Турғунбоевнинг жароҳати ташхиси аниқланди: болдир мушагининг узилиши.
Бу жароҳатнинг битиши ўртача 12-14 кун вақтни олади. Беш кун даволанишдан кейин алоҳида шуғуланишни бошлайди.
Биз Азизбекка соғлиқ ва тезроқ соғайиб сафга қайтишини тилаб қоламиз», — деб ёзади «бургутлар» матбуот хизмати.
«Андижон» навбатдаги ўйинини 9 октябр куни Суперлига 23-тури доирасида «Бухоро»га қарши ўтказади.
«Андижон» клуби Азиз Турғунбоевнинг жароҳати ҳақида маълумот берди
Футбол
2 октябр, 11:40
Футболчи машғулотларда жароҳат олганди.
Foto: FC Andijon