Суперлигада сентябр ойининг энг яхши мураббийи номзодлари аниқланди.
Камолиддин Тожиев бошчилигидаги «Пахтакор» 3 та баҳснинг барчасида ғалаба қозониб, 8:2 тўплар нисбатини қайд этди.
Рўзиқул Бердиевнинг «Насаф»и ҳам 3 та баҳсда 3 та ғалаба қайд этди. Қаршиликлар ушбу ўйинларда 13 та гол уриб, 3 та гол ўтказиб юборди.
Миржалол Қосимов бошқарувидаги «ОКМК» 2 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган бўлса, Тимур Кападзе бошчилигидаги «Навбаҳор» 2 та ғалаба ва 1 та дуранг қайд этди.
Анвар Ғофуров бошқарувидаги «Сурхон» эса сентябр ойида 2 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этди.
