Бугун
23
Ўзбек

Нодирбек Якуббоев — олимпиада якунига кўра, рейтингда энг катта ўсишга эришган шахматчи

Бошқалар
28 сентябр, 15:10
Топ-10дан Ўзбекистоннинг уч вакили ўрин олди.
Нодирбек Якуббоев — олимпиада якунига кўра, рейтингда энг катта ўсишга эришган шахматчи
Foto: UzChess

Олимпиада якунларига кўра, 2700 Club, яъни элит шахматчилар орасида энг катта live рейтинг ўсиши Нодирбек Якуббоевда — +26,7 Elo. Унинг live рейтинги 2711,7 га етди.

Нодирбек Абдусатторов +17,5 Elo билан рўйхатда 2-ўринда, live рейтинги эса 2779,5.

Жавоҳир Синдаров ҳам Топ-10да — +3,5 Elo ва 2781,5 ливе рейтинг.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон-1 жамоаси Самарқандда ўтказилган 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида чемпионликни қўлга киритиб, дунёда иккинчи бор тенгсиз бўлди.

Бугунги янгиликлар