Live
3
Ўзбек

Мбаппе ЕЧЛда 3 ўйинга дисквалификация қилинди

Футбол
28 сентябр, 14:47
Этан «Бетис» билан ўйинда рақибнинг юзига зарба берганди.
Мбаппе ЕЧЛда 3 ўйинга дисквалификация қилинди
Foto: Getty Images

УЕФА Этан Мбаппега нисбатан қандай жазо қўлланилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида «Лилл»нинг 19 ёшли вингери «Бетис» ҳимоячиси Натанга нисбатан қўли билан рақибнинг юзига зарба бериб юборганди. Бу ҳолат бразилиялик футболчи унинг орқасидан келиб, елкасига қоқиб қўйганидан сўнг содир бўлган. Беллашув бош ҳаками Георги Кабаков вазиятни видеотакрор орқали кўриб чиқиб, Этанга тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатган.

УЕФА Франция клуби футболчисини ушбу турнирдаги 3 та ўйинга дисквалификация қилди.

Шу тариқа Килиан Мбаппенинг укаси «Арсенал», «Галатасарой» ва «Будё-Глимт»га қарши баҳсларда иштирок этмайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лилл Лилл
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар