Ўрта Осиё жамоалари FIFA кунларидаги навбатдаги ўртоқлик баҳсларида майдонга тушишди.
Тожикистон ёпиқ эшиклар ортида ва нейтрал стадионда ўтган 6 та гол урилган ўйинда Фаластинга имкониятни бой берди.
Қирғизистон эса ўз майдонида Малдив дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди.
Тожикистон кейинги ўйинни 6 октябр куни Хитойга қарши, Қирғизистон эса 4 октябр санасида Ливан билан ўтказади.
Ўртоқлик баҳслари. 28 сентябр
Тожикистон — Фаластин 2:4
Қирғизистон — Малдив 5:0
Голлар: Эрбол Атабаев (11, 23), Сирожиддин Астанакулов (20), Валерий Мурзаков (32), Жоэл Кожо (42).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади