Нидерландия миллий жамоаси вингери Коди Гакпо Миллатлар лигаси доирасида Сербияга қарши кечган баҳсда жароҳат олди. «Ливерпул» футболчиси биринчи бўлим ўрталарида мажбуран алмаштирилди.
Голландлар матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги баёнотига кўра, 27 ёшли футболчи халқаро танаффус доирасида Грецияга қарши бўладиган навбатдаги баҳсда иштирок эта олмайди.
Гакпо яқин вақт ичида «Ливерпул» клубига сафига ҳам қайтади.
Маълумот учун, ҳужумчи ушбу мавсумда мерсисайдликлар сафида олтита баҳсда майдонга тушиб, иккита гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.