«Ливерпул» вингери Коди Гакпо Нидерландия миллий жамоасининг Сербияга қарши Миллатлар Лигаси доирасидаги учрашув (2:1)ида жароҳат олди.
27 ёшли футболчи Миллатлар Лигаси гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган баҳсни давом эттира олмади ва 17-дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Маълум қилинишича, сербиялик яримҳимоячи Саша Лукич қоидабузарлигидан сўнг Гакпо тўпиғи соҳасида ноқулайлик ҳис қилган. Шундан кейин мураббийлар штаби уни алмаштиришга қарор қилди, «Ливерпул» футболчиси ўрнига Рубен ван Боммел майдонга туширилди.
Ҳозирча Гакпо олган жароҳатнинг қай даражада жиддий экани ва унинг тикланиши учун қанча вақт талаб қилиниши маълум эмас.
Маълумот ўрнида, бу мавсум нидерландиялик футболчи «Ливерпул» сафида умумий 6 та учрашув ўтказиб, 2 та гол урди ва 6 та ассист амалга оширди.