Бугун
30
Ўзбек

«Брюгге» Тресолди учун нарх белгилади

Футбол
12 ноябр, 14:30
Тресолдининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.
«Брюгге» Тресолди учун нарх белгилади
Фото: Getty Images

«Брюгге» ҳужумчи Николо Тресолдини камида 60 миллион евро эвазига сотишга тайёр. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.

Манбага кўра, у21 ёшли футболчига «Милан» клуби қизиқиш билдирмоқда, бироқ Белгия жамоаси қишки трансфер ойнасида муносиб таклиф бўлмаса, ҳужумчини қўйиб юбормоқчи эмас.

Тресолдининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. Бу мавсумда у барча турнирлар доирасида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол муаллифи бўлди. 2025/26 йилги мавсумда Тресолди «Брюгге»га Белгия чемпионлиги ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритишда ёрдам берди. Шунингдек, у миллий чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Club Brugge Club Brugge
Бугунги янгиликлар