Россия миллий жамоаси ҳужумчиси Николай Комличенко Ўзбекистонга (3:2) қарши ўртоқлик баҳсидан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги беллашувда Николай захирадан майдонга тушиб, дублни расмийлаштирди.
«Мендаги ҳис-туйғулар кўпроқ ижобий. Чунки захирадан майдонга тушиб, жамоага максимал даражада ёрдам бериш ва кутилган натижага эришиш насиб қилди. Энди яхши кайфиятда навбатдаги ўйин учун Краснодарга йўл оламиз. Ғалаба қозонганингда, кейинги учрашувга тайёргарлик кўриш ҳам осонроқ бўлади. Ғалаба билан барчани табриклайман. Аммо ўйлайманки, бу ўйинни анча жиддий таҳлил қиламиз», — дея Комличенконинг сўзларини келтирмоқда журналист Александр Ершов.
Эслатиб ўтамиз, Россия кейинги учрашувини 17 ноябр куни Венесуэлага қарши ўтказади.