Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Россияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди ва 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда ғалабани ушлаб қололмади. Ушбу баҳсдан сўнг миллий жамоа яримҳимоячиси Аббос Файзуллаев ўз фикрларини билдирди.
«Қизиқарли ўйин бўлди. Фикримча, мухлисларга ҳам маъқул келди. Аммо 70-дақиқадан кейин ўйинимизда ўзгариш бўлди ва бу бизга панд берди. Миллий жамоага йиғинига кўплаб янги ўйинчилар қўшилган. Ўртоқлик баҳсида натижа муҳим эмас. Бундай баҳслар орқали бир-биримизни тушуниб борамиз. Ҳали ўз устимизда ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп.
Ўйлашимча, ҳимояга кўпроқ эътибор қаратганимиздан рақиб фойдаланди. Биринчи ва иккинчи бўлим бошида ҳужумларни кўпайтирдик. Бундай ҳолатда меҳмонларда гол уриш учун вазият юзага келмаганди. Нима бўлганда ҳам ўзимизнинг хатоларимиз сабаб ютқаздик.
Мағлубиятда бир кишини айбдор қила олмаймиз. Жамоавий бўлиб ҳимояландик. Мағлубиятдан етарлича хулоса қилишимиз мумкин», — деди Файзуллаев ўйиндан кейин.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади