Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда Россияга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этмоқда. Баҳснинг иккинчи бўлими давом этмоқда. Унда Фабио Каннаваро жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонмоқда.
Эътиборлиси шундаки, иккинчи бўлим бошида Беҳруз Каримов жарима майдончаси ичида кучли зарбаси билан Матвей Сафоновни ожиз қолдирди.
Натижада 19 ёшли футболчи миллий жамоа сафидаги илк голини урди. Бунинг учун унга 8 та ўйин керак бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Каримов ҳозирда фаолиятини Швейцариянинг «Лугано» жамоасида ўйнамоқда.
Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон – Россия 2:1
Голлар: Мелёхин 5 автогол, Беҳруз Каримов 46 - Комличенко 70.