Бугун
30
Ўзбек

Сафонов: «Иккинчи бўлимда эса ўйинни ўзгартиришга муваффақ бўлдик»

Футбол
12 ноябр, 16:17
Матвей ғалаба ҳақида фикрини билдирди.
Сафонов: «Иккинчи бўлимда эса ўйинни ўзгартиришга муваффақ бўлдик»
Фото: Championat.com
12.11.2026 FT Халқаро ўртоқлик учрашувлари Ўзбекистон Ўзбекистон 2 : 3 Россия Россия

Россия миллий жамоаси дарвозабони Матвей Сафонов Ўзбекистонга (3:2) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Ўзбекистон – яхши жамоа. Биринчи бўлимда айрим вазиятларда рақиб биздан яхшироқ кўринди, улар яхши прессинг қилишди. Иккинчи бўлимда эса ўйинни ўзгартиришга муваффақ бўлдик. Майдонга бошқача куч-ғайрат билан тушдик, гарчи тезкор гол ўтказиб юборган бўлсак-да.

Қолган вақтда ўйинни назорат қилдик, захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам жамоамизни кучайтирди. Ўз ишимизни бажардик ва бу ўз самарасини берди. Танаффус пайтида Карпин фикрлаш тарзимизни ва руҳий ҳолатимизни ўзгартиришимиз кераклигини айтди. Ўйинни ўзгартириш учун шунинг ўзи етарли бўлди», — дея Сафоновнинг сўзларидан келтиради журналист Александр Ершов.

Маълумот учун, Валерий Карпин бошқарувидаги Россия миллий жамоаси кейинги баҳсини 17 ноябр куни Краснодар шаҳрида Венесуэлага қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Россия Россия
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Бугунги янгиликлар