Бугун
30
Ўзбек

Ширер АПЛда чемпионлик учун асосий даъвогарларни айтди

Футбол
12 ноябр, 14:10
Унинг фикрича, икки жамоа чемпионлик учун курашади.
Ширер АПЛда чемпионлик учун асосий даъвогарларни айтди
Фото: Getty Images

Англия футболи афсонаси Алан Ширер Преьер-лигаси чемпионлиги учун асосий кураш «Арсенал» ва «Брайтон» ўртасида кечишини тахмин қилмоқда.

«Брайтон» ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Уларнинг футболи, жумладан, Европа мусобақаларидаги иштироки ҳам катта таассурот қолдирмоқда. Бу ҳолат мавсум давомида жамоага қандай таъсир қилишини билмайман, аммо ҳозирча улар барчасини аъло даражада уддалашмоқда. Менимча, «Брайтон» бу суръатни пасайтирмоқчи эмас», — деди Ширер.

Маълумот учун, Англия чемпионатининг 10-туридан кейин «Брайтон» 22 очко билан турнир жадвалининг иккинчи поғонасидан жой олган. «Арсенал» эса 27 очко жамғарган ҳолда мусобақа пешқадами бўлиб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар