Live
1
Ўзбек

Почеттино «МЮ»ни «Ливерпул»га қарши баҳсда бошқариши мумкин

Футбол
12 ноябр, 08:00
Аргентиналик мутахассис «қизил иблислар»нинг навбатдаги бош мураббийи бўлишга яқин.
Почеттино «МЮ»ни «Ливерпул»га қарши баҳсда бошқариши мумкин
Foto: Getty Images
22.11.2026, 11:30 Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул - : - Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Манчестер Юнайтед» Майкл Кэррик билан ҳамкорликни якунлаганидан сўнг жамоанинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино бўлиши кутилмоқда. Журналистлар Бен Жейкобс ва Алекс Крукнинг қўшма хабарига кўра, «қизил иблислар» раҳбариятининг қарорида Глейзерлар оиласи ҳам муҳим рол ўйнаган.

Манбага кўра, Почеттино «МЮ»ни Англия Премер-лигасининг навбатдаги турида «Ливерпул»га қарши кечадиган баҳсда бошқариши мумкин. Беллашув 22 ноябр, якшанба куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» айни пайтда Англия Премер-лигаси турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» Майкл Кэррик билан хайрлашганини 12 ноябр куни расман эълон қилган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар