Live
1
Ўзбек

Смородская: «Ўзбекистон — Брунейдан анча кучли»

Футбол
12 ноябр, 06:30
    10
«Локомотив»нинг собиқ президенти Россия миллий жамоасининг бўлажак рақиблари ҳақида фикр билдирди.
Смородская: «Ўзбекистон — Брунейдан анча кучли»
Foto: Getty Images
12.11.2026, 10:00 Халқаро ўртоқлик учрашувлари Ўзбекистон Ўзбекистон - : - Россия Россия

Москванинг «Локомотив» клуби собиқ президенти Олга Смородская Россия миллий жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик баҳслари ҳақида фикр билдирди.

«Россия миллий жамоаси яхши жамоаларга қарши ўйнайди. Футболчиларимиз ушбу даражада нималар кўрсатишини кўрамиз. Ўзбекистон ва Венесуэла — бу, албатта, Брунейдан яхшироқ», — дея Смородскаянинг сўзларини «Спорт-Экспресс» нашри келтирмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Россия миллий жамоалари ўртасидаги баҳс бугун, 12 ноябр куни Тошкентда бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Россия миллий жамоаси 17 ноябр куни Венесуэлага қарши ҳам ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. Шу куни эса Ўзбекистон миллий жамоаси сафарда Саудия Арабистони билан ўйнайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Россия Россия
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10 изоҳ +3 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар