Live
1
Ўзбек

«Монако» яримҳимоячисига «Атлетико» ва «Наполи» қизиқиш билдирмоқда

Футбол
12 ноябр, 07:45
22 ёшли Мамаду Кулибали ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.
«Монако» яримҳимоячисига «Атлетико» ва «Наполи» қизиқиш билдирмоқда
Foto: Getty Images

«Монако» марказий яримҳимоячиси Мамаду Кулибали Европанинг икки клуби эътиборига тушди. Журналист Экрем Конур хабарига кўра, Мадриднинг «Атлетико»си ва «Наполи» футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Ҳар икки клуб таркибни ёшар тиришни режалаштирмоқда ва 22 ёшли франциялик футболчи кучайтириш вариантларидан бири сифатида кўрилмоқда.

Манбага кўра, «Монако» яримҳимоячисини тахминан 30 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Кулибали ушбу мавсум барча мусобақаларда 8 та баҳсда қатнашиб, 2 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг «Монако» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Монако Монако
  • Наполи Наполи
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
Бугунги янгиликлар