Бугун, 12 ноябр куни халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Ўзбекистон ва Россия миллий жамоалари ўртасида баҳс бўлиб ўтади.
«Пахтакор» стадионида ўтадиган беллашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади. Ушбу баҳсни Ўзбекистонда Futbol TV телеканали орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси айни вақтда FIFA рейтингида 59-ўриндан жой олган бўлса, россияликлар 35-поғонани банд этиб турибди.
Аввалроқ Ўзбекистон — Россия учрашувини тожикистонлик ҳакам Гулмуроди Садулло бошқариши маълум қилинганди. Унга қанотларда FIFA ассистентлари Ҳасан Каримов ва Фарҳод Қуралов ёрдам беради.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади