Live
1
Ўзбек

Шомуродов: «Россия билан қизиқарли ўйин бўлади»

Футбол
11 ноябр, 08:00
    20
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси бўлажак баҳс олдидан фикрларини билдирди.
Шомуродов: «Россия билан қизиқарли ўйин бўлади»
Foto: UFA

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов Россияга қарши ўртоқлик баҳси олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Бу сафарги йиғинга ҳам янги ёшлар қўшилган. Миллий жамоага доим муносиблар чақирилади. Ёшларга ёрдам беряпмиз. Қолгани уларнинг ўзига боғлиқ.

Россия? Таркибида индивидуал кучли футболчилари бор. Қизиқарли ўйин бўлади»,
— дея ҳужумчининг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Россия баҳси 12 ноябр куни «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 20:00да старт олади.

Аввалроқ миллий жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро матбуот анжуманида олдиндаги ўйин ҳамда ўз келажаги борасидаги саволларга жавоб берганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Россия Россия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20 изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар