Live
1
Ўзбек

Эспи: «Моуринио сабрли бўлишим кераклигини айтди»

Футбол
11 ноябр, 06:45
«Реал» ҳужумчиси португалиялик мутахассис қўл остидаги фаолияти ҳақида гапирди.
Эспи: «Моуринио сабрли бўлишим кераклигини айтди»
Foto: Getty Images

«Реал» ҳужумчиси Карлос Эспи жамоа бош мураббийи Жозе Моуринио қўл остидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.

«Ҳозир менга берилаётган имкониятлардан имкон қадар унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан. Моуринио — ажойиб мураббий, у футболчиларга жуда яқин. Унинг талаблари юқори.

Жозе менга сабрли бўлишим кераклигини айтди. Ҳар бир имкониятимдан фойдаланишим лозим. Бунинг учун ҳар куни меҳнат қилишим зарур»,
— дея 21 ёшли футболчининг сўзларини келтиради Marca нашри.

«Қироллик клуби» Эспини ёзда «Леванте»дан 25 миллион евро эвазига сотиб олганди. Ҳужумчи жамоа билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар