«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Ла Лигада 12-турдан сўнг жамоасининг пешқадам бўлиб тургани ҳақида фикр билдирди.
— Лигада пешқадам мақомида танаффусга чиқиш қанчалик муҳим?
— Бирдан ўнгача бўлган шкалада буни ўнга баҳолайман.
Айрим футболчиларимиз ҳозир ўз миллий жамоалари ихтиёрига жўнаб кетишмоқда. Бу осон эмас, аммо бундай вазиятларни тўғри бошқаришни билиш ва футболчилар ҳақида қайғуриш керак, — дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.
Маълумот учун, Каталония клуби Ла Лигада 33 очко билан етакчилик қилмоқда ва «Реал»ни 3, «Атлетико»ни 5 очкога ортда қолдирмоқда.
Флик «Барса»нинг ноябр ойида пешқадам бўлиб турганини 10 баллик шкалада баҳолади
Футбол
9 ноябр, 06:46
4
Каталония клуби бу сафарги FIFA кунларига ҳам Ла Лига етакчиси сифатида йўл олди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади