Live
6
Ўзбек

«Ливерпул» Араухони 55 млн еврога сотиб олишга шошилмаяпти

Футбол
9 ноябр, 03:35
Клуб унинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олиш масаласини мавсум охиригача кечиктирмоқчи.
«Ливерпул» Араухони 55 млн еврога сотиб олишга шошилмаяпти
Фото: Getty Images

«Ливерпул» раҳбарияти «Барселона»дан ижарага олинган ҳимоячи Роналд Араухонинг келажаги борасида якуний қарор қабул қилишга шошилмаяпти. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар берди.

Мерсисайдликлар уругвайлик футболчининг ўйинидан мамнун. Бироқ клуб унинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олиш масаласини мавсум охиригача кечиктирмоқчи.

«Ливерпул» Араухони 55 миллион еврога харид қилиш имкониятига эга. Шунга қарамай, раҳбарият ҳимоячининг қолган учрашувлардаги ҳаракатларини ҳам кузатиб, шундан кейингина қарор чиқаришни режалаштирмоқда.

27 ёшли футболчи ушбу мавсумни Англия клубида ижара асосида ўтказмоқда. У барча мусобақалар доирасида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голли узатма амалга оширди.

Араухонинг кейинги тақдири мавсум якунида ҳал бўлиши кутилмоқда. Аввалроқ Роналд АПЛда 8-турнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар