«Барселона» яримҳимоячиси Гави Испания чемпионатининг 12-турида «Атлетико» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабага муносабат билдирди.
Каталонияликлар учрашув бошида гол ўтказиб юборганига қарамай, Фермин Лопеснинг дубли эвазига иродали ғалабага эришди.
«Атлетико»га қарши ўйнаш доим қийин. Улар бу сафар ҳам бизга жиддий муаммолар туғдира олишини кўрсатди.
Бу ерга келганимизда бизни нима кутаётганини яхши биламиз. Майдонда ҳақиқий жанг бўлади. Шунинг учун бу ғалаба жуда муҳим.
Иккинчи бўлимда ўйинни яхши назорат қилдик, унинг суръатини бошқариб турдик. Жамоамиз учун жуда хурсандман», — деди Гави.
Маълумот ўрнида, «кўк-анорранглилар» айни вақтда 12 турдан кейин 33 очко билан Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда. «Реал» 30 очко билан иккинчи, «Атлетико» эса 28 очко билан учинчи поғонани банд этиб турибди.