Live
5
Ўзбек

АПЛ. «МЮ» 8 та гол урилган «отишма»да икки бор камбэк қилиб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Футбол
8 ноябр, 13:40
    45
Манкунианликлар «Астон Вилла»га қарши драматик баҳсда 90+2 ва 90+6-дақиқаларда голлар уриб, дурангга эришди.
АПЛ. «МЮ» 8 та гол урилган «отишма»да икки бор камбэк қилиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
Foto: Getty Images
08.11.2026 FT Англия Премер-лигаси Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед 4 : 4 Астон Вилла Астон Вилла

Англия чемпионатининг 10-турида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Астон Вилла» билан тўқнаш келди ва икки бор камбэк амалга ошириб, «отишма»ни жанговар дуранг билан якунлади.

Манкунианликлар ҳар икки бўлимда икки тўп фарқини йўққа чиқаришди. Ҳал қилувчи голлар 90+2 ва 90+6-дақиқаларда урилди.

10 та турда атиги бир бор ғалаба қозонган Кэррик жамоаси FIFA кунларига 8 очко билан 18-ўринда чиқиб кетди. Эмери бошқарувидаги Бирмингҳэм клуби эса 13 очко билан 10-поғонага жойлашган.

АПЛ. 10-тур
Манчестер Юнайтед — Астон Вилла 4:4

8 ноябр, «Олд Траффорд»
Голлар: Фернандеш (16, пеналти), Тилеманс (44), Зиркзе (90+2), Доргу (90+6) — Алиссон (2), Жексон (4), Макгин (48, пеналти), Горетцка (53).
Манчестер Юнайтед — Ламменс, Далот (Доргу, 66), Йоро, Магуайр (Ҳевен, 46), Мазрауи, Майну, Тилеманс (Маунт, 66), Фернандеш, Диалло (Лэйси, 66), Куня, Мбеумо (Зиркзе, 83).
Астон Вилла — Сузуки, Ҳарвуд-Беллис, Линделёф, Торрес, Матсен, Камара, Горетцка (Мбайе, 78), Макгин (Ҳеммингс, 71), Алиссон (Баркли, 71), Манзамби (Гомес, 78), Жексон (Мажо, 86).
Огоҳлантиришлар: Ҳевен (57), Сузуки (90+7).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

45 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар