«Пахтакор» клуби уйида «Қўқон-1912»ни 3:1 ҳисобида таслим қилди. Ушбу баҳсдан кейин мезбонлар устози Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйинни яхши бошладик. Иккита тезкор гол урдик. Ундан кейин хотиржамликка берилдик ва биринчи бўлим тугади. Ўйин тўлиқ назоратимизда ўтди. Иккинчи бўлимга чиқишда футболчиларга битта гол ўтказсак қийналамиз, деб айтгандик. Худди шунақа бўлди. Хурсанд қилаётгани охирида гол уриб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Футболчиларга ўйин учун раҳмат.
- Мавсум давомида «Пахтакор»да вазиятлардан фойдаланишда оқсаш кузатиляпти. Биринчи бўлимни ўзида ҳисобни йириклаштириш мумкин эди. Шунингдек, жамоа гол ўтказса ўзига келиб олиш учун 10-15 дақиқа керак бўляпти.
- Бугунги ўйинга келсак, кўп вазиятлар яратдик. Иккита голдан кейин хотиржамликка берилдик, яна дарвозага тепмаймиз. Дарвозамиздан гол ўтказиб юборилгач, албатта хавотирга тушамиз. Ўйинга қайтиш қийин бўлади. Шу боис бироз хаяжон келиб чиқади.
- Муҳаммадбобур Каримов ўзига берилган имкониятдан фойдаланяпти. Назарий жиҳатдан чемпионлик учун имконият бўлса-да, ёшлар жамоасидан ўйинчиларга ҳам имконият берилиб турилса бўлмайдими?
- Иккита учрашувдан бери Сайдалиевни туширяпмиз. Даврон тушяпти, Дилшодбеков ҳам тушяпти. Охирги ўйинларида ҳаммасига имконият берамиз», - дея Тожиевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Камолиддин Тожиев: «Иккита голдан кейин хотиржамликка берилдик»
Эксклюзив
8 ноябр, 13:57
Тожиев матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Фото: Пахтакор ПФК
08.11.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Пахтакор
3
:
1
Қўқон-1912