Live
16
Ўзбек

Ўзбекистон миллий жамоасининг Россия ва Саудияга қарши ўйинларга таркиби эълон қилинди

Футбол
8 ноябр, 11:25
    33
Ҳусановга дам берилди, Шомуродов кечроқ қўшилади, Ашурматов қайтди,
Ўзбекистон миллий жамоасининг Россия ва Саудияга қарши ўйинларга таркиби эълон қилинди
Foto: UFA

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ноябр ойидаги йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Йиғин доирасида жамоа Тошкентда Россия (12 ноябр) ва Доҳада Саудия Арабистонига (17 ноябр) қарши халқаро ўртоқлик баҳсларида майдонга тушади.

Абдуқодир Ҳусанов жалб этилмаган, унинг ҳолатидан келиб чиқиб тикланишга имкон берилган. Элдор Шомуродов эса оилавий сабабрга кўра бироз кечроқ қўшилади.

Дарвозабонлар:
Абдувоҳид Неъматов («Насаф»)
Владимир Назаров («Пахтакор»)
Эдем Неманов («Динамо» Самарқанд)
Самандар Муратбаев («Насаф»)

Ҳимоячилар:
Рустам Ашурматов («Истиқлол», Эрон)
Дилшод Муртазоев («Насаф»)
Муҳаммадрасул Абдумажидов («Пахтакор»)
Маҳмуд Маҳамаджонов («Динамо Махачқалъа», Россия)
Шерзод Насруллаев («Пахтакор»)
Беҳруз Каримов («Лугано», Швейцария)
Ғиёс Ризақулов («Қизилқум»)
Жаҳонгир Ўрозов («Рубин», Россия)

Яримҳимоячилар:
Умарали Раҳмоналиев («Сабаҳ», Озарбойжон)
Аброр Исмоилов («Нефтчи»)
Достон Ҳамдамов («Пахтакор»)
Акмал Мозговой («Пахтакор»)
Азиз Ғаниев («Банияс», БАА)
Одил Ҳамробеков («Трактор», Эрон)
Аббос Файзуллаев («Башакшеҳир», Туркия)
Жасур Жалолиддинов («Навбаҳор»)
Руслан Жиянов («Навбаҳор»)
Шерзод Эсанов («Бухоро»)
Азиз Холмуродов (ОКМК)
Нодир Абдураззоқов (ОКМК)
Азизбек Тўлқинбеков («Бунёдкор»)
Беҳруз Ўктамов («Сурхон»)
Диёр Холматов («Навбаҳор»)

Ҳужумчилар:
Элдор Шомуродов («Башакшеҳир», Туркия)
Азизбек Амонов («Динамо» Самарқанд)
Ҳусайн Норчаев («Навбаҳор»)

Oʼzbekistonning Rossiya va Saudiyaga qarshi oʼyinlarga tarkibi
Foto: UFA

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

33 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар