Live
18
Ўзбек

«Бавария» фахрий президенти Мусиала аввалги спорт формасига қайтишига шубҳа билдирди

Футбол
8 ноябр, 09:30
Ҳёнес яримҳимоячининг соғлиғи ва келажакдаги имкониятлари борасида хавотир билдирди.
«Бавария» фахрий президенти Мусиала аввалги спорт формасига қайтишига шубҳа билдирди
Foto: Getty Images

«Бавария» фахрий президенти Ули Ҳёнес жамоа яримҳимоячиси Жамол Мусиаланинг соғлиғи билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди. Унинг фикрича, 23 ёшли футболчи аввалги ўйин савиясига қайта олиши ҳозирча номаълум.

«У билан боғлиқ вазият биз учун осон эмас. Унда шунчаки даволаб юбориш мумкин бўлмаган касаллик бор, аммо дори воситалари ёрдамида уни маълум даражада назорат қилиш мумкин. Бироқ у аввал намойиш этган ўйин савиясига яна қайта оладими ёки йўқми, буни ҳеч ким билмайди», — деди Ҳёнес BR телеканали эфирида.

Шунингдек, «Бавария» фахрий президенти футболчининг шартномаси ва маоши масаласига ҳам тўхталди.

«Шунга қарамай, у маош олишда давом этмоқда. Тасаввур қилинг, агар «Бавария» ҳозир унинг шартномасини шубҳа остига олиб, бугунги имкониятлари келишув шартларига мос келмаётганини билдирса, қандай вазият юзага келарди», — дея қўшимча қилди у.

Маълумот учун, Жамол Мусиала 2025 йилда «Бавария» билан шартномасини 2030 йилгача узайтирган. Bild маълумотига кўра, футболчининг йиллик маоши тахминан 25 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Мусиала ҳозирда жамоавий машғулотларга қайтган ва миллий жамоалар ўйинлари учун танаффусдан кейин майдонга тушишни режалаштирмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар