Италия чемпионатининг 11-турида «Наполи» ўз майдонида «Лацио» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 28-дақиқада Давиде Фраттези меҳмонларни олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлим бошланганидан уч дақиқа ўтиб, 48-дақиқада Алфонсо Педраза автогол муаллифига айланди ва «Наполи»га ҳисобни тенглаштиришга ёрдам берди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа, «Лацио»нинг кетма-кет олтита ғалабадан иборат серияси якунланди, бироқ жамоа турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди. «Наполи» эса кетма-кет икки мағлубиятдан кейин очко жамғарди.
А Серия. 11-тур
Наполи — Лацио 1:1
Голлар: Педраза 48 (автогол) — Фраттези 28.
Огоҳлантиришлар: Ланг 44, Гилмор 65, Вергара 66, 74, Де Брюйне 83, Шутало 33, Тавареш 46, Флориани 61, Фраттези 78.
Наполи: Милинкович-Савич, Раҳмани, Марин, Бёкема, Мактоминей, Оливера, Гилмор (Ангисса, 69), Вергара (Лукка, 74), Де Брюйне (Жоване, 83), Ланг, Ҳойлунд (Политано, 74).
Лацио: Мандас, Шутало (Лейте, 33), Флориани (Латсари, 61), Тавареш (Педраза, 46), Провстгард, Белахяне, Тейлор, Фраттези (Канчеллери, 78), Исаксен, Нослин, Пинамонти (Деле-Баширу, 61).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади