Live
14
Ўзбек

«Арсенал» ва «Реал» япониялик дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда

Футбол
8 ноябр, 07:15
Зион Сузуки трансфер бозорида талабгир футболчига айланган. Унга АПЛнинг уч клуби ҳамда «ПСЖ» даъвогарлик қилмоқда.
«Арсенал» ва «Реал» япониялик дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда
Foto: Getty Images

«Астон Вилла» дарвозабони Зион Сузуки бир қатор Европа грандлари эътиборига тушди. Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги хабарига кўра, япониялик посбонни «Арсенал», «Манчестер Сити», «Ливерпул», «Реал» ва «ПСЖ» ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

24 ёшли дарвозабон ўтган ёзда «Парма»дан «Астон Вилла»га кўчиб ўтган. У Англия клубида узоқ муддатли шартнома имзолаган бўлиб, келишув 2031 йилнинг ўрталаригача амал қилади.

Маълумот учун, Сузукининг трансфер қиймати тахминан 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, япониялик дарвозабон ушбу мавсум Англия Премер-лигасида саккизта баҳсда майдонга тушиб, тўққизта гол ўтказиб юборган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Арсенал Арсенал
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Ливерпул Ливерпул
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Кўпроқ кўрсатиш
Бугунги янгиликлар