Ҳуқуқлари Германиянинг «Лейпциг» клубига тегишли бўлган норвегиялик вингер Антонио Нуса трансфер бозорида талабгир футболчилардан бирига айланган. Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги хабарига кўра, Англия Премер-лигасининг беш клуби 21 ёшли футболчининг ривожланишини кузатмоқда.
Манбада «Арсенал», «Тоттенҳэм», «Нюкасл», «Астон Вилла» ва «Кристал Пэлас» клублари норвегиялик футболчига даъвогарлар сифатида қайд этилган. Ушбу жамоалар Нусанинг эҳтимолий трансферини баҳоламоқда.
Маълумот учун, Антонио Нусанинг «Лейпциг» билан шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача амал қилади. Унинг трансфер қиймати 45 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Нуса Норвегия миллий жамоаси сафида ҳам тўп тепади.