Live
3
Ўзбек

«Тоттенҳэм» АПЛда антирекорд қайд этди

Футбол
8 ноябр, 00:25
Айни пайтда жамоа турнир жадвалида 10-ўринни банд этган.
«Тоттенҳэм» АПЛда антирекорд қайд этди
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» АПЛнинг 10-турида «Лидс»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва ўзининг нохуш сериясини давом эттирди.

Маълум бўлишича, лондонликлар АПЛ доирасида ҳисобда биринчи бўлиб ортда қолган сўнгги 39 та учрашувнинг бирортасида ғалаба қозона олмаган.

Ушбу баҳсларнинг 9 тасида «Тоттенҳэм» дуранг натижа қайд этган бўлса, қолган 30 та ўйинда мағлубиятга учраган. Бу клуб тарихидаги энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади.

Шу тариқа, «тақачилар» рақиб биринчи бўлиб гол урган учрашувларда ҳисобни ўз фойдасига ўзгартириш борасида жиддий муаммога дуч келмоқда.

«Лидс»га қарши баҳсдаги мағлубият ҳам ушбу нохуш статистиканинг янада ёмонлашишига сабаб бўлди.

Айни пайтда «Тоттенҳэм» Англия чемпионатида 10 та турдан сўнг мусобақа жадвалининг 10-поғонасини эгаллаб турибди. Аввалроқ «тақачилар» Слот номзодини кўриб чиқиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар