Live
3
Ўзбек

Президент олимпиадаси якунланди: Тошкент шаҳри умумжамоа ҳисобида ғолиб бўлди

Бошқалар
8 ноябр, 02:05
Мусобақанинг якуний медаллар жамғармаси эълон қилинди.
Президент олимпиадаси якунланди: Тошкент шаҳри умумжамоа ҳисобида ғолиб бўлди
Фото: МОҚ

Олимпия ва Паралимпия спорт турлари бўйича Президент олимпиадасининг якуний медаллар жамғармаси эълон қилинди.

Мусобақа якунларига кўра, Тошкент шаҳри вакиллари 33 та олтин, 22 та кумуш ва 23 та бронза, жами 78 та медал билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

2-ўрин Самарқанд вилоятига насиб этди. Вилоят спортчилари 25 та олтин, 21 та кумуш ва 31 та бронза медални қўлга киритди.

Кучли учликни 24 та олтин, 18 та кумуш ва 27 та бронза медал билан Хоразм вилояти якунлади. Шунингдек, Тошкент вилояти 20 та олтин медал билан тўртинчи, Қашқадарё вилояти эса 18 та олтин медал билан бешинчи ўриндан жой олди.

Мусобақада мамлакатимизнинг 14 та ҳудуди вакиллари иштирок этиб, ғолиблик ва совринли ўринлар учун баҳс олиб борди.

Президент олимпиадаси якунланди: Тошкент шаҳри умумжамоа ҳисобида ғолиб бўлди
Фото: МОҚ
Бугунги янгиликлар