«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик клубдаги келажаги ҳали ҳам ноаниқ эканини маълум қилди.
Манчестерликлар бугун, 8 ноябр куни миллий жамоалар ўйинлари муносабати билан юзага келадиган икки ҳафталик танаффус олдидан сўнгги учрашувини ўтказади. Бироқ Кэррик танаффусдан кейин ҳам ўз лавозимида қолиши ҳамон номаълум.
Матбуот анжуманида мутахассисдан келаси ҳафта ҳам жамоани бошқариши ҳақида кафолат олган-олмагани сўралди.
«Йўқ. Мен одатдагидек ишлашда давом этяпман. Жамоа ихтиёрида атиги 3-4 нафар футболчи қолади. Бундай ҳолатга ўрганмаганман. Келаси дам олиш кунлари машғулот ўтказамизми ёки йўқ, кўрамиз», — деди Кэррик.
Маълумот ўрнида, «Манчестер Юнайтед» бугун, 8 ноябр куни «Астон Вилла»га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.
Аввалроқ «қизил иблислар» Кэррик ўрнига 4 нафар мураббийнинг номзодини кўриб чиқаётгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади