Live
5
Ўзбек

Люк Шоу бу мавсум якунига етганидан сўнг «МЮ»ни тарк этиши мумкин

Футбол
6 ноябр, 23:40
Ҳимоячи 2014 йилдан буён «қизил иблислар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Люк Шоу бу мавсум якунига етганидан сўнг «МЮ»ни тарк этиши мумкин
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» чап қанот ҳимоячиси Люк Шоу ушбу мавсум якунланганидан сўнг клуб билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

31 ёшли англиялик футболчининг манчестерликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Клуб раҳбарияти ҳимоячи билан ҳамкорликни тўхтатишга мойил ва унга янги шартнома таклиф қилиш эҳтимоли жуда паст баҳоланмоқда.

Маълумот ўрнида, Люк 2014 йилдан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида футболчи кўплаб жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келган.

Шунга қарамай, англиялик ҳимоячи «қизил иблислар» сафида барча мусобақалар доирасида 330 та учрашув ўтказишга улгурган. Шоу бу баҳсларда 5 гол уриб, 31 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Аввалроқ «Манчестер Юнайтед»нинг 16 ёшли футболчиси яқин вақт ичида «Реал»га ўтиши кутилаётгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар