Live
9
Ўзбек

Рэшфорд «МЮ»га қарши ўйнашни истамаган

Футбол
6 ноябр, 14:33
Ўтган мавсумда Маркус ижара асосида «Барселона» сафида ҳаракат қилди.
Рэшфорд «МЮ»га қарши ўйнашни истамаган
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд «Астон Вилла»да ўйнаган вақтида «қизил иблиcлар»га қарши баҳсда иштирок этишни истамаганини айтди.

«Ҳар мавсумда «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйнайверишни истамадим. Агентимга: «Агар «Юнайтед»га қайтиш имкони бўлмаса, менга хориждан клуб изла. Фақат Премер-лигада ўйнамайман, дедим», — дея Рэшфорднинг сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo нашри.

Ўтган мавсумда Маркус ижара асосида «Барселона» сафида ҳаракат қилди. Шундан сўнг ҳужумчи «Манчестер Юнайтед»га қайтди.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» Англия Премер-лигаси турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар