Live
9
Ўзбек

«Арсенал» ва «Манчестер Сити» Ливраментони учун курашиши мумкин

Футбол
6 ноябр, 14:38
Ҳимоячи 2024 йилнинг ёзида «Челси»дан «Нюкасл»га ўтган эди.
«Арсенал» ва «Манчестер Сити» Ливраментони учун курашиши мумкин
Фото: Getty Images

«Арсенал» ва «Манчестер Сити» «Нюкасл» ҳимоячиси Валентино Ливраментони ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Football Insider нашри маълумотига кўра, агар клуб англиялик 23 ёшли футболчи билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаса, келаси ёзда уни сотишга тайёр бўлиши мумкин.

Ўтган мавсумда Ливраменто жароҳатлари сабаб бир қатор учрашувларни ўтказиб юборди ва асосий таркибда атиги 14 та ўйинда майдонга тушди. Ҳимоячи 2024 йилнинг ёзида «Челси»дан 32 миллион фунт эвазига «Нюкасл»га ўтган эди.

«Манчестер Сити» ўтган ёздаёқ Ливраменто трансферини амалга ошириш имкониятини кўриб чиққан. Бироқ 2026 йилги жаҳон чемпионати бошланишидан бироз олдин олган жароҳати клубнинг режаларига таъсир кўрсатган.

«Арсенал» ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда. Лондонликлар Бен Уайтга узоқ муддатли ўринбосар топишни мақсад қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар