Live
2
Ўзбек

Ферран Торрес «Барселона»га қайтишга тайёр — манба

Футбол
6 ноябр, 13:23
    9
Торреснинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.
Ферран Торрес «Барселона»га қайтишга тайёр — манба
Фото: Getty Images

«ПСЖ» ҳужумчиси Ферран Торрес «Барселона»га қайтиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Daily Sport нашри хабар берди.

Манбага кўра, испаниялик 26 ёшли футболчи Париж клубига кўчиб ўтганидан афсусда. У жамоани тарк этиб, Каталонияга қайтишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Ферран «ПСЖ» сафида дастлабки 6 та ўйинда 7 та гол уришга муваффақ бўлди. Бироқ футболчи қаторасига 6 баҳсдан бери майдонни голсиз тарк этмоқда.

Торреснинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.

Маълумот учун, «ПСЖ» Ферранни 2026 йилнинг август ойида 48,5 миллион евро эвазига сотиб олган эди. У «Барса»да 207 та ўйинда майдонга тушиб, 65 та гол урган. Шунингдек, жамоа билан 7 та совринни қўлга киритган эди.

Transfermarkt портали унинг ҳозирги трансфер қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • ПСЖ ПСЖ
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар