Франция чемпионатининг 10-туридан ўрин олган «ПСЖ» ва «Труа» ўртасидаги учрашувнинг бошланиш вақти ўзгартирилди.
Франция профессионал футбол лигаси маълум қилишича, баҳс аввал режалаштирилган маҳаллий вақт билан 20:45 ўрнига 21:05 да бошланади.
Бу эса Ўзбекистон вақти билан учрашув 8 ноябрга ўтар кечаси соат 01:05 да старт олади. Аввал ўйиннинг бошланиши 00:45 га белгиланган эди.
«ПСЖ» ва «Труа» ўртасидаги баҳс 7 ноябр куни Париждаги «Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Луис Энрике жамоаси турнир жадвалида 20 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Труа» эса 8 очко тўплаб, 16-ўринда.