Бугун
34
Ўзбек

UEFA FIFA президентлиги учун Венгер номзодини илгари сурмоқчи

Футбол
5 ноябр, 22:00
    4
Аввалроқ Инфантинога Япониядан ҳам рақиб пайдо бўлганди.
UEFA FIFA президентлиги учун Венгер номзодини илгари сурмоқчи
Foto: Getty Images

UEFA FIFA президенти лавозимига ўз номзодини илгари суриши мумкин.

Аввалроқ Япония футбол ассоциациясининг фахрий президенти Кодзо Ташима март ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган сайловларда иштирок этишини маълум қилганди. Унгача федерациянинг амалдаги раҳбари Жанни Инфантино ягона номзод эди.

Talksport маълумотларига кўра, Ташима UEFA ичида муайян қўллаб-қувватловга эга. Агар бошқа номзод пайдо бўлмаса, унинг мавқейи янада мустаҳкамланиши мумкин.

UEFA Ташиманинг номзоди ҳақида хабардор бўлган. Европа футбол ташкилотининг кўплаб вакиллари UEFA тизимига алоқадор бўлмаган ташқи номзод Инфантинога рақобат кўрсатиш учун кўпроқ имкониятга эга бўлади, деб ҳисобламоқда.

Бироқ UEFA'га аъзо миллий ассоциациялар бошқа номзодни илгари суриш имкониятини муҳокама қилишда давом этмоқда. Маълум қилинишича, ташкилотнинг юқори лавозимдаги вакиллари Арсен Венгерни сайловда иштирок этишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

Венгер улар маъқул кўраётган номзод ҳисобланади. Шу билан бирга, бошқа вариантлар ҳам кўриб чиқилмоқда. Чунки Европа футбол ташкилоти ўз номзодининг номини келаси ҳафтадан кечиктирмай эълон қилишни режалаштирмоқда. Номзодларни рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги муддати 18 ноябр этиб белгиланган.

77 ёшли Венгер айни дамда ҳозирда FIFA'нинг футболни глобал ривожлантириш бўйича раҳбари лавозимида фаолият юритмоқда.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар