Бугун
34
Ўзбек

Мусиала «Бавария» машғулотларига қайтди

Футбол
5 ноябр, 22:50
Яримҳимоячи 18 сентябрдан бери ўйнамайди.
Мусиала «Бавария» машғулотларига қайтди
Foto: Getty Images

«Бавария» яримҳимоячиси Жамал Мусиала жамавий машғулотларга қайтди.

Bild нашрининг хабар беришича, 23 ёшли футболчи пайшанба куни 5,5 ҳафталик танаффусдан сўнг илк бор машғулот майдонида пайдо бўлди.

Таъкидланишича, клуб Мусиаланинг тикланиш жараёнини тезлаштириш ниятида эмас.

Футболчи сентябр ойида Германия миллий жамоаси ихтиёрида бўлган вақтида жароҳат олганди. Унинг сон мушаклари тўқимасида қисман узилиш аниқланган. Жамол сўнгги ўйинини 18 сентябр куни ўтказган.

Бу мавсумда Мусиала «Бавария» сафида барча мусобақаларда 4 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва яна 1 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Германия Германия
Бугунги янгиликлар