Live
3
Ўзбек

«Бавария», «ПСЖ» ва «Барселона» 80 миллион евролик ҳужумчини кузатмоқда

Футбол
5 ноябр, 05:15
19 ёшли Эстевао Вилианга Европанинг учта гранд клуби қизиқиш билдирмоқда.
«Бавария», «ПСЖ» ва «Барселона» 80 миллион евролик ҳужумчини кузатмоқда
Foto: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Эстевао Вилианга Европанинг бир нечта етакчи жамоалари даъвогарлик қилмоқда. Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, бразилиялик футболчининг ўйинларини «Бавария», «ПСЖ» ва «Барселона» вакиллари кузатмоқда.

Ушбу клублар «Стемфорд Бриж»да тўп тепаётган иқтидорли ҳужумчининг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда. Ҳозирча жамоаларнинг расмий таклифлари ҳақида маълумот йўқ.

19 ёшли Эстевао 2025 йил ёзидан буён «Челси» шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2033 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали бразилиялик футболчининг бозор қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эстевао «Челси»га 2025 йил ёзида қўшилган ва ҳозирда клубнинг узоқ муддатли лойиҳаларидан бири ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Бавария Бавария
  • ПСЖ ПСЖ
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар