Live
3
Ўзбек

«Барселона» Рафиня билан шартномани 2030 йилгача узайтиради (Романо)

Футбол
5 ноябр, 02:30
    3
Томонлар ўртасидаги зарур ҳужжатлар октябр ойининг бошидаёқ имзоланган.
«Барселона» Рафиня билан шартномани 2030 йилгача узайтиради (Романо)
Фото: Getty Images

«Барселона» бразилиялик вингер Рафиня билан янги шартнома имзоланганини расман эълон қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Маълумотларга кўра, каталонияликлар 29 ёшли футболчи билан 2030 йилнинг июн ойигача мўлжалланган янги келишув бўйича барча масалаларни ҳал қилиб бўлган.

Таъкидланишича, томонлар ўртасидаги зарур ҳужжатлар октябр ойининг бошидаёқ имзоланган. Ҳозирда клуб футболчининг янги агентлари билан ҳам барча ташкилий масалаларни келишиб олган.

Шу тариқа, «Барселона» яқин вақт ичида жамоа сардорларидан бири бўлган Рафинянинг шартномаси узайтирилганини расман тасдиқлаши кутилмоқда.

Бразилиялик футболчи каталонияликлар сафидаги фаолиятини яна бир неча йил давом эттириш имкониятига эга бўлади. Клуб уни узоқ муддатли режаларининг муҳим қисми сифатида кўрмоқда.

Аввалроқ Рафиня «Барселона» сафида голлар сони бўйича Роналдинио билан тенглашгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар