Live
1
Ўзбек

Родри 1 ойга сафдан чиқди

Футбол
4 ноябр, 07:30
    25
«Барселона» яримҳимоячининг сон мушаклари шикастланганини маълум қилди. У «Атлетико»га қарши ўйнамайди.
Родри 1 ойга сафдан чиқди
Foto: Getty Images
08.11.2026, 15:00 Испания Ла Лигаси Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид - : - Барселона Барселона

«Барселона» яримҳимоячиси Родри «Астон Вилла»га қарши Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-тур баҳсида (3:0) жароҳат олди.

Каталония клуби 30 ёшли футболчининг орқа сон қисмидаги мушакларида енгил шикастланиш аниқланганини маълум қилди. Шу боис у 8 ноябр куни бўлиб ўтадиган Ла Лиганинг 12-туридан ўрин олган «Атлетико» билан ўйинни ўтказиб юборади.

Испаниялик яримҳимоячининг сафга қайтиш муддати кейинроқ маълум қилинади.

Marca нашри маълумотига кўра, Родри тахминан бир ойга сафдан чиқди. У Ла Лиганинг 4 та ўйини ҳамда Чемпионлар лигасидаги «Сабаҳ»га қарши беллашувни ўтказиб юборади. Футболчи «Манчестер Сити» билан ўйинда майдонга қайтиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Родри бу мавсумда Ла Лигада 10 ўйинда 1 тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25 изоҳ +4 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар