«Вест Ҳэм» Скотт Паркерни бош мураббий этиб тайинлади.
Аввалроқ клуб Нуну Эшпириту Сантуни истеъфога чиқарганди. Мутахассис 2025 йил сентябр ойидан буён жамоани бошқариб келаётганди.
Паркер лондонликлар билан 2,5 йиллик шартнома имзолади.
«Болғачилар»нинг собиқ сардори чоршанба кунидан ўз вазифасини бажаришга киришади. У жамоани Чемпионшип доирасидаги «Кардифф Сити»га қарши баҳсда бошқариб боради.
Айни пайтда «Вест Ҳэм» Чемпионшип турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 13 та ўйинда 22 очко жамғарган.
Скотт Паркер — «Вест Ҳэм» бош мураббийи
Футбол
4 ноябр, 07:53
Нуну Эшпириту истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига жамоанинг собиқ сардори тайинланди.
Foto: Getty Images
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади