«Вест Ҳэм» Нуну Эшпириту Сантуни бош мураббийлик лавозимидан бўшатди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо 3 ноябр куни Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Романо хабарига кўра, клуб раҳбарияти мутахассис билан хайрлашиш қарорини қабул қилган.
Маълумот учун, Нуну Эшпириту Санту 2025 йил сентябрида «Вест Ҳэм» бош мураббийи этиб тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис бунгача «Вулверҳэмптон», «Тоттенҳэм» ва «Ноттингҳэм Форест» клубларини ҳам бошқарган.