Футбол бўйича 2027 йилги Осиё кубогининг ўтказилиш муддати ўзгарди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) расмий сайти хабар берди.
Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган мусобақа аввал 2027 йил 7 январдан 5 февралгача бўлиб ўтиши керак эди. Янги тақвимга кўра, турнир 2027 йил 23 декабрдан 2028 йил 21 январгача ўтказилади.
ОФК бу қарор минтақадаги фавқулодда вазият, логистика билан боғлиқ қийинчиликлар ва сафарлардаги узилишлар туфайли қабул қилинганини билдирди. Мусобақанинг янги саналари тасдиқлаш учун FIFAга тақдим этилади.
Конфедерация Саудия Арабистони футбол федерацияси ва маҳаллий ташкилий қўмита билан ҳамкорликни давом эттириб, турнирни юқори савияда ўтказишини маълум қилди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади