Live
1
Ўзбек

Флик «Барса»даги жароҳатланган футболчилар ҳолати ҳақида гапирди

Футбол
3 ноябр, 02:55
Клуб «Астон Вилла»га қарши ўйин олдидан ҳимоя чизиғида йўқотишларга дуч келмоқда.
Флик «Барса»даги жароҳатланган футболчилар ҳолати ҳақида гапирди
Фото: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 4-турида «Астон Вилла»га қарши ўйин олдидан жамоадаги жароҳатланган футболчилар ҳолати ҳақида фикр билдирди.

«Бизда 4 нафар жароҳатланган футболчи бор: Хави Эспарт, Эрик Гарсия, Андреас Кристенсен ва Жюл Кунде. Жароҳат олган ҳимоячиларимиз даражасини ҳисобга олсак, бу вазиятни ҳал қилиш осон эмас.

Бироқ Френки де Йонг жароҳатидан кейин сафга қайтиб, ушбу позицияда жамоага ёрдам бера олишини айтгани мен учун ажойиб янгилик.

Брайан Фаринясга нисбатан ҳам худди шундай фикрдаман», — дея Фликнинг сўзларини келтиради UEFA расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Астон Вилла» ўртасидаги учрашув 3 ноябрдан 4 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади. Аввалроқ Флик «кўк-анорранглилар» билан 100-ғалабасига эришгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар