«Атлетико» «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лисандро Мартинес билан шахсий шартнома шартлари бўйича принципиал келишувга эришди. Бу ҳақда North Bank Insider хабар бермоқда.
Манбага кўра, 28 ёшли аргентиналик футболчи Мадрид клубига ўтишга қатъий қарор қилган. Бироқ «матрасчилар» ҳозирча «Манчестер Юнайтед» билан расмий музокаралар олиб бормаган.
Маълумот учун, Мартинес ушбу мавсум барча мусобақаларда 10 та баҳсда майдонга тушиб, битта гол урган.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик ҳимоячининг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади