Live
4
Ўзбек

Эмери «Барса»ни Чемпионлар Лигасида асосий фаворит деб ҳисоблайди

Футбол
3 ноябр, 04:25
Испаниялик мураббий ЕЧЛ бу мавсумида қайси клубни ғолибликка асосий даъвогар деб билишини айтди.
Эмери «Барса»ни Чемпионлар Лигасида асосий фаворит деб ҳисоблайди
Фото: The New York Times
03.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Барселона Барселона - : - Астон Вилла Астон Вилла

«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери Чемпионлар Лигасининг бу мавсумида қайси клубни ғолибликка асосий даъвогар деб билишини айтди.

The Touchline хабарига кўра, испаниялик мутахассис мусобақада ғолиб чиқиш учун «Барселона»ни фаворит деб ҳисобламоқда.

Эмери жамоаси ҳам айнан каталонияликлар билан Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 4-турида тўқнаш келади. Мураббий бу фикрни ўзаро баҳсдан олдин билдирди. Учрашув эса 3 ноябрдан 4 ноябрга ўтар кечаси 01:00 да «Камп Ноу» стадионида старт олади.

Тўқнашув олдидан «Астон Вилла» учта ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 9 очко билан жадвалда 2-ўринда бормоқда. «Барселона» икки ғалаба ва бир мағлубият қайд этган ҳолда 6 очко билан 8-поғонани эгаллаган. Жамоалар ўртасидаги фарқ уч очкога тенг.

Аввалроқ Эмери «кўк-анорранглилар»нинг «ПСЖ»га қарши камбэки вақтида футболга VAR кераклиги ҳақида гапириб ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар